Ўзбекистон янгиликлари

Ўрта Чирчиқ «қизил» ҳудудга айланди

Чоп этилди Iyun 22, 2020 Ўрта Чирчиқ «қизил» ҳудудга айландиda fikr bildirishni o'chirish

Тошкент вилоятида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда Ўрта Чирчиқ тумани 20 июнь ҳолатига «қизил» ҳудуд, деб белгиланди.

Бу ҳақда туман ҳокимлиги расмий Телеграм канали хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги шароб заводида ишловчи 5 нафар ўртачирчиқлик фуқарода инфекция аниқлангани боис, ҳозирда уларнинг хонадонлари қатъий назоратга олинган. Шунингдек, улар билан мулоқотда бўлганлар ҳам тиббий кузатув остига олинган.

Шунингдек, Ўрта Чирчиқдаги 4 та ички кўчалар карантинга ёпилган. Ушбу кўчаларда ҳаракатланиш тақиқланган. Йўл ёқалари ва кўзга кўринарли жойларга «қизил» ҳудуд» белгилари ўрнатилди.