Ўзбекистон янгиликлари

ОАВ ҲАМКОРЛИГИ: Ахборот алмашинув тизими ўзаро ишончга асосланиши керак

Чоп этилди Iyun 23, 2020 ОАВ ҲАМКОРЛИГИ: Ахборот алмашинув тизими ўзаро ишончга асосланиши керакda fikr bildirishni o'chirish

Ўзбекистондаги очиқ мулоқотлар майдони ғоят янги фикрлашни, воқеа-ҳодисаларга ёндашувни ўзгартиришни талаб қилмоқда. Шу маънода мамлакатдаги барча вазирлик ва идораларда янгича тартибга асос солинди, яъни ОАВ билан ишлаш механизми жорий этилди.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида (ЎзА) бир қатор давлат ташкилотлари матбуот котиблари билан ўтказилган учрашувда бу борадаги ишларни ҳамкорликда такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
ЎзА Бош директори А.Кўчимов мамлакатдаги сўз эркинлиги, халқимиз дарду ташвишини баён қилишда журналистлар, хусусан, ташкилотлар матбуот котибларининг бош ғояси ҳақида гапирди.
– Мақсадимиз бир, – деди А.Кўчимов. – Мамлакат, халқ тараққиётига ҳисса қўшиш. Бу сизу бизнинг саъй-ҳаракатларимизга, ҳамжиҳатликда ишлашимизга боғлиқ. Шу маънода бугун сизнинг таклифларингизни, мулоҳазаларингизни эшитяпмиз. ЎзА жамоаси шу тамойиллар асосида ишлаш тарафдори ва биз таклифларни қўллаб-қувватлашга доим тайёрмиз.
Учрашувда иштирок этган ижтимоий-иқтисодий тармоқ вазирликлари, ташкилотлар матбуот котиблари фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Уларда қайд этилганидек, аввало, вазирлик ва идоралар тизимида режали ишлаш тизимига асос солиш керак. Бунда асосий эътибор ўзаро ишонч ва матбуот котиблари билан мухбирлар ўртасидаги ахборот алмашинув тизимига боғлиқдир. Шунингдек, маълумотлар алмашинувида ортиқча қоғозбозликни йўқотиш яхши самара беради.
Бу каби учрашувларни анъанавий давом эттиришга келишиб олинди.