Шимолий Корея расмий Сеулдан қасос олишни ваъда қилмоқда
Шимолий Корея душанба куни Жанубий Кореядан қасос олиш мақсадида мамлакат бўйлаб махсус варақалар тарқатишни бошлаб юборди.
Мазкур амалиёт давлат оммавий ахборот воситаларида берилган хабарда, расмий Сеул чегара бўйлаб Шимолий Кореяга қарши варақалар тарқатилганлигига жавобан амалга оширилгани айтилмоқда. Ўшанда Шимол томони мазкур кампанияга жавоб қайтаришга ваъда берганди.
Қайд этилишича, Жанубий Корея томони Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инни инсон ҳуқуқларини бузиш ва ядровий амбициялари учун танқид қилган варақаларини чегара вилоятларига тарқатган.
Энди эса Шимолий Корея Сеул ва Вашингтонга қарши қаратилган қатор провокациялар ўтказмоқда.
«Душманга қарши энг катта компанияни бошлаш учун тайёргарлик деярли якунланди», дейилади Корея марказий ахборот агентлиги хабарида.