Мақолалар

Халифанинг оқилона сиёсати

Чоп этилди Iyun 23, 2020 Халифанинг оқилона сиёсатиda fikr bildirishni o'chirish

Бир киши Абдулмалик ибн Марвон (умавий халифа, тобеинлардан) раҳимаҳуллоҳга:

– Сизга бир нарсани холи айтмоқчи эдим, – деди.

Абулмалик атрофидагиларга қараб:

– Истасангиз, бизни холи қолдиришингиз мумкин, – деди.

Улар туриб кетгач, ҳалиги киши энди гап бошлайман дер экан, халифа уни:

– Тўхта, – деб тўхтатди ва унга деди: – Мени мақтай кўрма, чунки ўзимни сендан кўра яхши танийман. Ёлғон гапира кўрма, чунки ёлғончининг бурди бўлмайди. Ғийбат ҳам қила кўрма…

Буни эшитган ҳалиги одам:

– Унда менга (кетишга) рухсат берсангиз, – деди.

– Майли, истасанг, – деди халифа.

Абул Аббос Мубарриднинг “Ал Комил филлуға” китобидан

zamin.uz