Ўзбекистонлик 3 нафар талаба хориждаги таълимни муваффақиятли якунлади
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 3 нафар талабаси Туркиянинг «Мавлоно» халқаро талабалар алмашиш дастури асосида Нийде Омар Холисдемир номидаги университетда бир семестрлик ўқувни якунлашди ва сертификат билан тақдирланишди.
Қувонарлиси, 3 курс талабалари – Дурдона Бултакова, Дилнавоз Нажимова, Нодира Худойназаровалар семестрни енг юқори баллар билан, муваффақиятли тугатишди. Бундан ташқари, улар бу вақт давомида илмий мақолалар чоп қилишга, халқаро танловларда иштирок етиб, ғолиб бўлишга ҳам улгуришган.
Таълим давомида ўз гуруҳларидаги 60 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий талабалар орасида фаолликни, ташаббусни бой бермаганликлари таҳсинга сазовор. Улар хорижда олийгоҳ ва юртимиз номини муносиб ҳимоя қила олишди. Университет ўз талабаларининг бу каби ютуқлари билан ғурурланади ва уларга келгуси марраларда зафарлар тилайди.