Дунё янгиликлари

Шотландиядаги қадимий қалъа атиги 1 фунтга сотувга қўйилди

Чоп этилди Iyun 26, 2020 Шотландиядаги қадимий қалъа атиги 1 фунтга сотувга қўйилдиda fikr bildirishni o'chirish

Шотландиянинг Арброт шаҳрида маҳаллий аҳоли орасида “The Elms” номи билан машҳур готика услубида қурилган қалъа атиги бир фунтга сотилмоқда, деб ёзмоқда “The Scottish Sun”.

Таъкидланишича, таъмирлаш ишлари учун катта миқдорда маблағ сарфланиши керак бўлган ушбу бинони сотиб олишни истовчилар ҳозирда унчалик ҳам кўп эмас.

Қалъа вайрон бўлиш хавфи мавжуд меъморий объектлар рўйхатига киритилган бўлиб, 17 июль куни бўладиган кимошди савдоси ташкилотчилари бино эгасидан мулкини муносиб баҳоланишини сўрашмоқда.

Қайд этилишича, мутахассислар қалъани янги эгаларига эски улуғворлигини қайтариб беришига умид қилган ҳолда сотишмоқда.

Қалъа XIX асрда қурилган ва аввал меҳмонхона, кейин эса болалар уйи сифатида ишлатилган.