Ҳаким Термизийнинг устозлари
Ҳаким Термизий сабоқ олган устозлари ҳақида манбаларда келтирилган маълумотлардан қуйидагиларни айтиш мумкин:
1. Биринчи устози унинг отаси Али ибн Ҳасан Термизий эди.
2. Қутайба ибн Саъид Сақафий Балхий ҳақидаги маълумотлар ҳам Хатиб Бағдодийнинг “Тарихи Бағдод” номли асарида келтирилади.
3. Солиҳ ибн Абдуллоҳ Термизий. Унинг ҳақидаги мухтасар маълумотлар Хатиб Бағдодийнинг “Бағдод тарихи” ва Ибн Ҳажар Асқалонийнинг “Лисонул-мезон” каби асарларида келтирилган.
4. Солиҳ ибн Муҳаммад Термизий. Унинг исм-шарифи Хатиб Бағдодийнинг “Тарихи Бағдод”, Шамсуддин Заҳабийнинг “Мезон ал-эътидол” ва шунингдек, “Лисонул-мезон” каби асарларида зикр қилинган.
5. Суфён ибн Вакиъ. Таниқли тарихчи Шамсуддин Заҳабий ўзининг “Мезон ал-эътидол” номли асарида унинг исмини Суфён ибн Вакиъ ибн Жарроҳ Абу Муҳаммад Равосий деб тўлиқ келтирган.
6. Ҳасан ибн Умар ибн Шафиқ Балхий. Унинг тўлиқ исми Ҳасан ибн Умар ибн Шафиқ ибн Асмо Абу Али Жармий Басрий бўлиб, у тижорат ишлари билан кўпинча Балхга бориб тургани учун Балхий нисбати билан машҳур бўлган.
7. Аҳмад ибн Ҳазравайҳ. Унинг тўлиқ исми Абу Ҳомид Аҳмад ибн Ҳазравайҳ Балхий бўлиб, у ҳақдаги қисқача маълумотлар Абу Нуаймнинг “ал-Ҳиля”, Абу Абдурраҳмон Сулламийнинг “ат-Табақот” номли асарларида келтирилади.
8. Абу Туроб Нахшабий. Абу Туроб Нахшабийнинг тўлиқ исмини тарихчилар Аскар ибн Муҳаммад Ҳасин Абу Туроб Нахшабий деб келтирганлар.
9. Яҳё ибн Муоз Розий. У ҳақдаги мухтасар маълумотлар Хатиб Бағдодийнинг “Тарихи Бағдод” ва бошқа асарларда келтирилган.
10. Яъқуб ибн Шайба ибн Салт. Унинг тўлиқ исми Яъқуб ибн Шайба ибн Салт ибн Асфур Абу Садусий бўлиб, асли Басра аҳлидан.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али Ҳаким Термизийнинг
“Маърифатул асрор” асари сўзбошисидан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган. Нашриётдан харид нархи 4000 сўм