АҚШ: Санкцияларни юмшатиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
АҚШ Конгресси “Шимолий оқим-2” лойиҳасига нисбатан санкцияларни юмшатиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.
Қонун чиқарувчилар вакили Адам Кинсингернинг сайтидаги маълумотда қайд этилишича, мазкур лойиҳада иштирок этувчи қурувчилик компанияларига нисбатан кескин чораларнинг айрим қисмлари юмшатилган.
Жумладан, бунда назорат, синов ва газ қувурларини сертификатлаш билан машғул бўлган компанияларга санкция қўлламаслик назарда тутилади. Аввалроқ, Сенат мазкур лойиҳани «АҚШ хавфсизлигига таҳдид» деб баҳолаганди. Германия ҳукумати санкцияларга жавоб чораларини кўриши маълум қилинган.