Дунё янгиликлари

ЖССТ дунё бўйлаб коронавирусга қарши 130дан ортиқ вакцина ишлаб чиқилаётганлигини маълум қилди

Чоп этилди Iyun 30, 2020 ЖССТ дунё бўйлаб коронавирусга қарши 130дан ортиқ вакцина ишлаб чиқилаётганлигини маълум қилдиda fikr bildirishni o'chirish

Бугунги кунда бутун дунё мутахассислари томонидан коронавирусга қарши 133 та вакцина ишлаб чиқилмоқда.

Бу ҳақда ЖССТнинг фавқулодда дастури директори Майкл Раяннинг баёнотига таянган ҳолда «Reuters» агентлиги маълум қилди.

«Ҳозирда 133 номзод вакциналар мавжуд бўлиб, айни кунларда уларнинг аксарияти клиник синовларда», дея таъкидламоқда Раян улардан ҳеч бўлмаганда оз қисми бўлсада фойдаланиш учун маъқулланишига умид қилар экан.

Майкл Раянннинг сўзларига кўра, вакцина ишлаб чиқилмаган ҳолатда инфекцияни енгишнинг ягона йўли унинг тарқалиш занжирларини узиш бўлади.

Эслатиб ўтамиз, март ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти CОVID-19 пандемиясини эълон қилган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб аниқланган ҳолатлар сони 10 миллиондан ошган, 500 мингдан ортиқ инсонлар эса инфекция қурбонига айланган.