Мақолалар

“Оловни ўзинг билан олиб келасан”

Чоп этилди Iyun 30, 2020 “Оловни ўзинг билан олиб келасан”da fikr bildirishni o'chirish

Бир куни Баҳлул доно Ҳорун ар-Рашид саройига уст-боши чангга ботиб, ғамгин аҳволда кириб борди.

Уни бу ҳолда кўрган халифа хавотирланиб:

– Бу нима аҳвол, қаердан келяпсан? – деб сўради.

Баҳлул унга:

– Жаҳаннамдан келяпман, – деб жавоб берди.

Халифа ҳайрон бўлиб:

– Жаҳаннамга нега бординг, эй Баҳлул? – деди.

Баҳлул доно:

– Олов олиб келишга боргандим, – деди.

Халифа:

– Хўш, олов олиб келдингми? – деб сўради.

Баҳлул:

– Йўқ, малоикалар беришмади, “Бу ерда олов бўлмайди оловни дунёдан ўзинг билан олиб келасан дейишди”, – деди.

Халифа бошини эгиб:

– Ҳақ гап айтдинг, эй Баҳлул. – деди ва кўп йиғлади.