Мақолалар

Ошиқу орифлар. Дунёдан халос қилган тўрт илм

Чоп этилди Iyul 3, 2020 Ошиқу орифлар. Дунёдан халос қилган тўрт илмda fikr bildirishni o'chirish

Ҳотами Асом раҳматуллоҳу алайҳ: “Тўрт илмни билгач, дунёдан буткул халос бўлдим”, деган экан. “Улар қайсилар?” деб сўрашганида бундай деб жавоб берган экан:

“Биринчиси: билдимки, Аллоҳ таолонинг менда ҳаққи бор. Мендан бошқа ҳеч ким бу ҳақни адо этишга қодир эмас. Дарҳол бу ҳақни адо этиш учун ҳаракат қила бошладим;

Иккинчиси: қисматимга битилган ризқни очкўзлик билан қанча кўп ишласам ҳам кўпайтира олмаслигимни тушундим ва ризқни кўпайтириш қайғусидан халос бўлиб ҳузур-ҳаловат топдим;     

Учинчиси: қочган билан қутулиб бўлмайдиган нарса – ўлимнинг – мени таъқиб этаётганини билгач, дарҳол унга ҳозирлик кўришга тушдим;

Тўртинчиси: буюклиги буюк бўлган бир илоҳим бор. У менинг ҳар бир ҳолимдан воқифдир, деган фикрга келгач, ундан уялдим. Номақбул ишлардан воз кечдим. Банда Аллоҳ таоло уни кўриб турганини билса, қиёмат куни Парвардигоридан уяладиган бир иш қилмайди”.