Мақолалар

НАФС РИЁЗАТИ

Чоп этилди Iyul 3, 2020 НАФС РИЁЗАТИda fikr bildirishni o'chirish

Нафс риёзати қандай бўлади? (Муаллиф) дедики, бу Аллоҳ осон қилган ва бу ишга мувофиқ қилган кишига осон. Аммо риёзат арабча “розз” ()رضдан муштақ қилинган-чиқарилган. Бу “каср” – “синдириш”дир. Бунинг маъноси шуки, нафс лаззат ва шаҳватга ва ҳавоси билан амал қилишга одатланган, ўрганиб қолган. У ўзи мутаҳаййир (довдир, боши берк кўчага кириб қолган, гангиб қолган). Шу ҳолида у қалбинг устида амир бўлиб туриб олган. Бу шаҳват билан бўлган амирликдир. Энди уни тийишга эҳтиёж туғилади (яъни у барча учун
эҳтиёждир, фазл эмас). Агар уни одатларидан қайтарсанг, у тийилиб қолади.

Луғатда дейиладики, “рооз” ()راض ва “розз(ун)” ) (رضбир маънода. Ким “роззо” деса, “алиф”ни “зод”га идғом қилади – киритади ва ташдидли (ҳарфни иккилантирилган) қилади. Ким “алиф”ни кўринарли қилиб, “зод”ни енгил (иккилантирилмаган) қилса “рооз(ин)” дейди. “Розз(ун)” ўзи синишдир.

Синдирилган ашё ҳақида “розз” дейилади, “синдирилган” (риёзат қилдирилган) хулқлар ҳақида “рооз(ин)” дейилади.

Бу нафс ҳам шундай бўлиб, уни тийсанг, сенга тазйиқ ўтказиб, сурбетлик қилишдан ва ишлар борасида сен билан тортишишдан “синади”. Албатта, нафс лаззат ва шаҳватга ҳамда ҳавойилик билан амал қилишга одатланган. Агар уни кундалик ҳавойи одатларидан қайтарсанг, тийилиб қолади. Кўрмайсанми, ёш гўдак ҳам онасининг кўкрагига ўрганди. Ўша кўкракни эмганда қанчалик тинчиб қолади. Агар уни йўқотиб қўйса, уни шавқли соғинч билан қидиради. Уни топганда эса қандай шодланади. Асли шаҳвоний бўлган нафс ҳам шундай. Агар гўдакни ундан қайтарсанг, у тийилиб қолади. Ҳатто ундан сўнг кўкракка умуман қарамайди.
Чунки у алвон таомлар таъмини топди. Энди у сутни шавқли рағбат билан соғинмайди. Нафс ҳам худди шундай, агар яқийннинг ёқимлилиги, хушбўйлигини ва Аллоҳ таолога бўлган қурбат руҳини, Аллоҳ азза ва жалланинг унга бўлган гўзал ихтиёрининг ҳаловатини ва ўзига бўлган чиройли назарини топса, у олдинги паст шаҳватларини шавқ билан соғинмайди.

Муҳаммад Ҳаким Термизий рисолалари”дан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган. Нашриётдан харид нархи 20000 сўм