Мақолалар

Инсонни тақво азиз қилади

Чоп этилди Iyul 5, 2020 Инсонни тақво азиз қиладиda fikr bildirishni o'chirish

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Шофеъий Мисрга келган эдилар, Абдуллоҳ ибн Ҳакам: «Мисрда яшашни хоҳласангиз, бир йиллик озиқ-овқатингиз бўлсин. Султоннинг мажлисига қатнашиб туринг, азиз бўлиб юрасиз», деди. Имом Шофеъий унга шундай дедилар: «Эй Абу Муҳаммад, тақвоси азиз қилмаган одамни бошқа нарса азиз қила олмайди. Мен Ғаззада туғилдим, Ҳижозда вояга етдим. Ҳеч қачон кечгача етадиган озиқ-овқатим бўлмаган. Лекин бирор марта оч ҳолда тунаганим йўқ».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

islom.uz