Қаҳва ва банандан яхна смузи тайёрланг
Жазирама кунларда, айниқса, нонушта учун муздеккина смузидан аълоси йўқ.
Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- Банан — 2 дона
- Сут —0,5 стакан (1% ли сутдан фойдаланиш тавсия қилинади)
- Қаҳвали йогурт (бошқа йогуртдан ҳам фойдаланиш мумкин)
- Мускат ёнғоғи —1 чой қошиқ
- Ялпиз
Тайёрланиш жараёни:
- Бананни бўлакларга бўлиб, музлаткичга қўйинг.
- Банан, йогурт, ёнғоқ ва сутни блендерда аралаштириб олинг.
- Аралашмани стаканга солиб, ялпиз билан безанг.
Ёқимли иштаҳа!
Узум уз!