Оила

Эркакларга раҳм қилинг аёллар!

Чоп этилди Iyul 5, 2020 Эркакларга раҳм қилинг аёллар!da fikr bildirishni o'chirish

Бир аёл турмуш қурганидан 17 йил ўтиб, қуйидаги гапларни айтиб қолдирмоқда;
“Ишончим комил бўлди, эркаклар Аллоҳ яратганларининг ичида энг чиройли сўратда яратилган хилқат экан.

– У қўлида борини опа-синглиси, қизи, онаси, аёли, набиралари учун сарфлаб юбораверар экан.
– Ўзининг навқирон йигитлигини, соғлигини аёли ва болалари учун қурбон қилар экан. Ҳар куни меҳнат, гоҳида жуда кечга қолиб ишлайди-ю, шикоят ҳам қилмас экан.
– Эркак, гарчи тирикчилик ишлари билан машғул бўлса ҳам, болаларининг келажигини қуруш учун тинмай меҳнат қилар экан, тиришар экан. Оиласини мустаҳкамлашга уринар экан. Шундай бўлса-да, турли-туман маломатларга қолар эканлар.
– У ишида ҳўжайнисидан ёқимсиз гапларни эштиб келиб, гоҳида ота-онасидан, гоҳида аёлидан даккилар ҳам эшитар экан. Шунда ҳам ислоҳ этишга уринар экан.
– Агар, ўзини чалғитиш учун айлангани чиқиб кетса, масъулиятсиз эр. Уйда қолса, дангаса ва ялқов!
– Фарзандларини тарбиялаш учун қаттиқ текса уларга, миннатчи ёки, ваҳший. Агар бироз эркин қўйса, болаларининг тарбиясига бепарво.
– Аёлини ишлашдан қайтарса, оилада диктатор. Ишлашига рухсат берса, текинхўр. Шундай бўлса ҳам, болаларини ўзидан яхшироқ бўлишига умид билан, тинмай шикоятсиз меҳнат қилар экан. Болалари учун дунёдаги энг зўр мукофотларни олиб беролмаса ҳам, ўзи қодир бўлган энг яхши совғаларни ҳадя этар экан. Она 9 ой фарзандини кўтариб юрса, ота бир умр уни масъулиятини кўтариб ўтар экан. Билдимки, агар, уйнинг эркаги саломат бўлса, дунё саломат қолар экан. Ҳар бир ота ва ҳар бир эрнинг ҳурматини жойига қўйинглар азиз аёллар. Сизлар учун қанча қурбонликлар қилганини билмайсизлар”.

 

Арабчадан ўгирилди.