Пазандалик

Италянча соусда чучвара пиширамиз

Чоп этилди Iyul 6, 2020 Италянча соусда чучвара пиширамизda fikr bildirishni o'chirish

Ушбу таомни кечки овқатга истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Бунинг учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Тайёр чучваралар (одатий рецепт бўйича тайёрлашингиз мумкин) — 509 гр
  • Пиёз — 1 та
  • Помидор — 2 та
  • Саримсоқ пиёз — 1 та
  • Пишлоқ — 80 гр
  • Томат пастаси — 240 мл
  • Ўсимлик ёғи — 5 ош қошиқ
  • Туз, шакар, мурч

Тайёрланиш жараёни:

  • Майда тўғралган пиёз ва саримсоқни ўсимлик ёғида қовуриб олинг.
  • Икки дақиқадан кейин помидор ва томат пастасига сув қўшиб шарбат ҳолатига келтириб қўшинг.
  • Туз, мурч, шакар солинг.
  • Чучвараларни сувда пишириб олинг.
  • Печга қўйишга мўлжалланган идишга соуснинг учдан икки қисмини солинг.
  • Устига чучвараларнинг тенг ярмини солинг, қирғичдан чиқарилган пишлоқ қўшинг.
  • Аввал соуснинг қолган қисмини, кейин бўлса чучвараларнинг ярмини солиб яна пишлоқ сепинг.
  • Зарли қандолат қоғоз билан идиш устини ёпинг ва 180 даража қизиган печга 25-30 дақиқага қўйинг.

Ёқимли иштаҳа!

Узум уз!