Мақолалар

Ҳаммаси Аллоҳнинг иродаси билан келади ва амри билан кетади

Чоп этилди Iyul 6, 2020 Ҳаммаси Аллоҳнинг иродаси билан келади ва амри билан кетадиda fikr bildirishni o'chirish

Ўтмишда ўлатлар кўп бўлган. Аммо улардан учтаси ўта даҳшатли кечган. Биринчиси, Мисрда бошланган «Юстинианова ўлати» 60 йил ҳукм сурган ва Ўрта Ер денгизи мамлакатларини бутунлай бўшатиб ташлаган. Эпидемия авжига чиққан 542 йилда Константинополда ҳам куни минглаб одам вафот этган. Ўлат 100 миллион одамнинг бошига етган. Византия тахминан ярим аҳолисидан ажралиб қолган.

Иккинчи пандемия — «Қора ажал» — Осиёда бошланган. 1050-1200 йиллар ичида Ҳиндистон, Марказий Осиё, Хитой, Шом ва Мисрга кенг ёйилган. 1346-1348 йилларда Европада кучайган ва 25 миллион одамни олиб кетган.

Учинчи ўлат пандемияси — 1855 йил Хитойнинг Юньнань провинциясида бошланган ва тез орада Хитойнинг Марказий ва Жануби-Шарқий ҳудудларини қамраб олган.  Кейин эса 87 та порт шаҳарга ёйилган.

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади.