Дунё янгиликлари

Душанбеда махсус йўналишлар бўйлаб сайрга рухсат берилди

Чоп этилди Iyul 7, 2020 Душанбеда махсус йўналишлар бўйлаб сайрга рухсат берилдиda fikr bildirishni o'chirish

Душанбе шаҳрида якшанба кунидан бошлаб COVID-19 тарқалиши хавфи остида узоқ давом этган чекловлардан кейин бир қатор кўнгилочар боғлар ва хиёбонларда махсус йўналишлар бўйлаб сайр қилишга рухсат берилди.
Терренкур — «саломатлик йўлаги», деб аталадиган сайрга рухсат этилиши ҳақида Тожикистоннинг Ховар ахборот агентлиги маълум қилди.
Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги ёшлар ва спорт ишлари бўйича қўмита раиси Абдулло Раҳмонзоданинг тасдиғи билан 4 июлдан бошлаб пойтахтдаги «Боғи ҷавонон» (Ёшлар боғи), «Наврӯзгоҳи пойтахт» (Пойтахт наврўзгоҳи), «Боғи кули ҷавонон» (Ёшлар кули боғи) ва «Боғи назди Нишони давлати» (Давлат герби боғи) шаҳарликлар учун дарвозаларини очган.