Дунё янгиликлари

Каъбага тегиниш мумкин эмас! Бу йилги Ҳаж мавсуми қоидалари эълон қилинди

Чоп этилди Iyul 7, 2020 Каъбага тегиниш мумкин эмас! Бу йилги Ҳаж мавсуми қоидалари эълон қилиндиda fikr bildirishni o'chirish

Саудия Арабистони Ҳаж 2020 мавсумида ҳожилар орасида коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун амал қилиниши керак бўлган қоидалар тўпламини эълон қилди. Бу ҳақда давлат ахборот агентлиги хабар берган.

Саудия ҳукумати июнь ойида коронавирус пандемиайси туфайли бу йилги ҳаж мавсумида қатнашувчилар сони 1000 нафаргача қисқартирилишини маълум қилганди. Унга кўра, бу мавсумда ҳаж маҳаллий мусулмонлар билан ўтказилиб, хориждан мусулмонлар қабул қилинмайди.

Четдан ҳожиларни қабул қилмаслик замонавий тарихда илк бор кузатилётган ҳолатдир.

Янги қоидаларга кўра, бу йилги ҳаж мавсумида исломдаги энг муқаддас жой ҳисобланган Каъбатуллоҳга тегиниш тақиқланади. Умумий ибодатлар ва Каъбани тавоф қилиш пайтида мусулмонлар бир ярим метрлик ижтимоий масофани сақлаши керак.

Шунингдек, Ҳаж ибодатидаги муқаддас жойлар бўлган Мино, Муздалифа ва Арофатга фақатгина ташкилотчилар ва ҳожилар боришлари мумкин бўлади. Уларнинг барчаси ҳар доим юз ниқобларини тақишлари мажбурийдир.

Маълумот учун, бу йилги ҳаж мавсуми 19 июлдан 2 августгача давом этади.