Пазандалик

Кечки овқатга бақлажон ва пишлоқли мусака таомини пишириб кўринг

Чоп этилди Iyul 7, 2020 Кечки овқатга бақлажон ва пишлоқли мусака таомини пишириб кўрингda fikr bildirishni o'chirish

Ушбу таомга икки хил мазали соус қўшилиб, ўзига хос таъм ҳосил қилади.

Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • бақлажон — 6 дона;
  • таъбга кўра туз;
  • пиёз — 2 дона;
  • саримсоқ пиёз — 2 дона;
  • ўсимлик ёғи — 4 ош қошиқ;
  • қўй ёки мол гўштидан қийма — 750 гр;
  • томат пастаси — 1 ош қошиқ;
  • помидордан эзиб тайёрланган томат — 400 гр;
  • лавр япроғи —1 дона;
  • таъбга кўра мурч ва шакар;
  • таъбга кўра сариёғ.

Соус учун:

  • сариёғ — 120 гр;
  • ун — 120 гр;
  • сут — 900 мл;
  • тухум сариғи — 2 дона;
  • пишлоқ (пармезан) — 150 гр;
  • мускат ёнғоғи — бир чимдим.

Тайёрланиши:

  • Бақлажонларни 11 см қалинликда узунасига тўғранг, тузланг ва ярим соатга қолдиринг.
  • Майда тўғралган пиёз ва саримсоқни ўсимлик ёғида қовуриб олинг.
  • Товага қийма ва томат пастасини қўшинг ва аралаштиринг.
  • Помидордан тайёрланган томатга шакар, туз, мурч ва лавр япроғи қўшинг.
  • Аралашмани товага солиб аралаштиринг.
  • Устини ёпиб 30 дақиқа димланг.
  • Бақлажонни ўсимлик ёғида тилларанг тусга киргунича қовуринг.
  • Соус тайёрлаб олиш учун бошқа бир товага сариёғ солинг, ун қўшиб, санчқида аралаштиринг, сут қўшинг.
  • Қирғичдан чиқарилган пишлоқ, тухум сариғи, туз, мурч, мускат ёнғоғи қўшинг.
  • Қандолат идиши четларига сариёғ суртинг. Идишга бақлажоннинг ярмини солиб, устига помидор ва қиймали соусни солинг, қолган бақлажонларни териб чиқинг.
  • Сариёғли соус билан қопланган ва қирғичдан чиқарилган пишлоқ сепинг.
  • 180 даража қизиган печда 40-60 дақиқа давомида пишириб олинг.

Ёқимли иштаҳа!

Узум уз!