Мақолалар

Дунё мамлакатларида порахўрларга нисбатан қандай жазо қўлланилади?

Чоп этилди Iyul 8, 2020 Дунё мамлакатларида порахўрларга нисбатан қандай жазо қўлланилади?da fikr bildirishni o'chirish

Порахўрлик турли жазоларга сабаб бўлиши мумкин – оддийгина жаримадан ториб қўлни чопиб ташлаш ва ўлим жазосигача.

АҚШ
Эҳтимол АҚШ коррупцияга қарши кураш олиб бориш соҳасида дунёдаги энг қатъий сиёсатлардан бирига амал қилади. Аммо АҚШ қонунлари порахўрларга нисбатан олинган поранинг уч баробар қийматидаги жарима ва 15 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазосини назарда тутади.

Германия
Германияда порахўр амалдорга нисбатан уч йилдан беш йилгача бўлган қамоқ жазоси хавф солади. Бироқ суд коррупцияси билан бўлган вазият бироз бошқачароқ. Мамлакатда порахўр судьялар 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Буюк Британия
Буюк Британияда порахўрлик ва коррупцияга оид иккита қонун қабул қилинган. Биринчиси, “Жамоат ташкилотларидаги порахўрлик тўғрисида”ги қонун (1889 йилда нашр этилган), иккинчиси, “Коррупциядан огоҳлантириш тўғрисида”ги қонун (1906-1916 йилларда қабул қилинган).

Буюк Британияда коррупцион жиноятда айбдор деб топилган шахс уч йилдан етти йилгача бўлган қамоқ жазоси билан жазоланади ва унга берилган совға, пул ёки бошқа буюмлар қийматига тенг бўлган маблағни тўлаб беради.
Бундан ташқари, коррупцион жиноятни амалга оширган шахс етти йил муддатга жамоат мансабдорлик лавозимига сайланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

Россия
Бугунги кунда Россия коррупция авж олган дунёдаги 50 та мамлакатнинг бири. Федеацияда коррупциячиларга жазо тайинлаш пора олиш вазияти ва пора қийматига қараб белгиланади. Шу тариқа Россияда ўта кўп миқдорда пора олган шахсга нисбатан олинган поранинг 80 баробаридан 100 баробаригача бўлган қийматдаги жарима ёки 8 йилдан 15 йилгача бўлган қамоқ жазоси хавф солади.
Ғарбда Шарққа қараганда коррупция жиноятига нисбатан енгил жазо тайинланади. Айниқса, Осиё қитъасида ушбу жиноят учун энг аёвсиз жазолар тайинланади.

Таиланд
Таиландда 2015 йил 13 июлда коррупция туғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришларга биноан, ўта кўп миқдордаги пора учун ўлим жазоси тайинланади. Ушбу қонун мамлакат фуқаролари учун ҳам, чет эл фуқаролари учун ҳам бир хил амал қилади.
Шу билан бирга, кам миқдарда олинган пора учун ҳам бу ерда 5 йилдан 20 йилгача қамоқ жазоси тайинланади.

Хитой
Хитойда ҳам пора олиш олий жазо билан жазоланади. Одатда бундай жиноятчилар оммавий қатл этилади. Сўнгги ўн йилда Хитойда 10 мингдан ортиқ мансабдор шахс омма олдида отиб ташланди. 120 мингдан ортиқ порахўрларга нисбатан 10 йилдан 20 йилгача қамоқ жазоси тайинланди.

БАА
Бирлашган Араб Амирликларида коррупцияга қарши кураш қонунлари ўзгача жазони назарда тутади. Бу ерда коррупциячиларнинг шунчаки қўли чопиб ташланади.

Туркия
Туркияда кўпчилик хизмат эвазига “миннатдорчилик” билдиришни пора деб ҳисобламайди. Бу ерда хизмат эвазига мукофотлаш анъанаси мавжуд. Мисол учун, одамга пул ёки қимматбаҳо буюм совға қилиш қонунда тақиқланмаган.

Истанбуллик адвокат Меркан Арслининг сўзларига кўра, яқин кунлардан бошлаб мамлакатда пора турларини тоифага бўлиш амалиётини қўллаш режалаштирилмоқда.

“Унга кўра, “оддий” ва “ноқонуний” пора турлари мавжуд. “Оддий” пора давлат мансабдори томонидан маълум бир қонуний ишни тезлаштириб беришни назарда тутади. Қонунчилик бундай амалиётга жиддий қарамайди. “Ноқонуний” порага эса ноқонуний ишни ҳал қилиб беришга уруниш сифатида қаралади. Бундай пора учун ўн йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин”, – деди адвокат.

Меркан Арслининг сўзларига кўра, пора берувчи ҳам, олувчи ҳам жазога тортилади. Мансабдор шахс олган порасининг беш баробарини давлат фойдасига тўлаб беради. Бундан ташқари, унинг мол-мулки мусодара қилинади ва у эгаллаб турган лавозимига қайта тайинланмайди.

Эрон
Эрон ҳам порахўр мансабдорларни қатл этиш билан машҳур бўлган. Ўлим жазоси осиш орқали мамлакатнинг катта майдонларида ва омма олдида амалга оширилади. Эрон қонунчилиги учун пора ҳажми муҳим эмас, у ерда пора олганлиги исботланса бўлди.
Шу билан бирга мамлакатда порахўр амалдорларнинг бармоқларини ва қўлларини кесиш амалиёти ҳам қўлланилади.

aniq.uz