Дунё янгиликлари

Ҳиндистонда 15 июлдан ҳарбийларга “Facebook”дан фойдаланиш тақиқланди

Чоп этилди Iyul 10, 2020 Ҳиндистонда 15 июлдан ҳарбийларга “Facebook”дан фойдаланиш тақиқландиda fikr bildirishni o'chirish

Ҳиндистон қуролли кучлари қўмондонлиги ҳарбий унвонидан қатъи назар барча ҳарбийларга Facebook тармоғидаги саҳифаларини зудлик билан ўчиришни буюрди. Уларга шунингдек, яна 88 та иловадан фойдаланиш тақиқланди.

Хабарда айтилишича, тақиқ 15 июлдан кучга киради. Тақиқланган иловалар орасида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган ҳамда Хитойнинг 59 та иловаси ўрин олган.

Яқин ўтмишда хориж жосуслари ҳинд аскарларидан махфий маълумот олиш учун “Facebook”дан фойдаланган бир нечта ҳолат юз бергани таъкидлаб ўтилган.

15 июлдан кейин тақиқланган иловалардан фойдаланган ҳар қандай ҳарбий хизматчига нисбатан интизомий жазо чораси кўрилади.