Мақолалар

Нарсангиз кўп эмас, эҳтиёжингиз кам бўлсин

Чоп этилди Iyul 10, 2020 Нарсангиз кўп эмас, эҳтиёжингиз кам бўлсинda fikr bildirishni o'chirish

Донишманддан сўрдилар:

– Инсон зотининг сизни энг кўп ҳайратга соладиган одати қайси?

Донишманд уларни бирма-бир санади:

– Болаликдан зерикиб тезроқ катта бўлишга шошилади. Улғайганидан сўнг эса болалигини қўмсайди;

Пул топиш учун соғлигини бой беради. Аммо соғлигини тиклаб олиш учун пулларидан айрилади;

Эртани ўйлаб бугунни унутади. Шу боисдан на бугунни, на эртани ёлчитиб яшайди; ҳеч ўлмайдигандек яшайдилар ва ҳеч яшамаган каби ўладилар.

– Хўп, сиз нимани тавсия қиласиз?

Донишманд дедики:

– Ҳаётнинг моҳиятини унутманг. Энг муҳими, ҳаётда кўп нарсага эга бўлиш эмас, оз нарсага эҳтиёжли бўлишдир.

 

Дамин ЖУМАҚУЛ таржима қилди.