Витаминларга бой яхна ши рецепти
Жазирама кунларда яхна суюқ овқатдан яхшиси йўқ.
Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- картошка — 4 дона;
- товуқ гўшти;
- сабзи — 1 дона;
- карам — 1 дона;
- таъбга кўра саримсоқ пиёз;
- шовул;
- пиёз — 1 дона;
- таъбга кўра туз ва зираворлар;
- селдерей.
Тайёрланиш жараёни:
- Товуқ гўштидан бульон тайёрлаб олинг.
- Бульонга картошка қўшиб пишириб олинг.
- Кўкатларни ювиб тўғранг.
- Пиёз ва карамни майдаланг.
- Тўғралган маҳсулотларни бульонга қўшинг.
- Сабзини қирғичдан чиқариб, бульонга аралаштиринг.
- Тайёр таомни совутинг.
- Шига сметана ёки пиширилган тухум қўшиб дастурхонга тортиш тавсия қилинади.
Ёқимли иштаҳа!
Узум уз!