Бир луқмага бир луқма – онанинг эҳсони…
Бир аёл ёлғиз ўғли билан яшарди. Фарзанд баъзи сабабларга кўра сафарга жўнаб кетди. Аёл уйда ёлғиз қолди. Кунларнинг бирида аёл одатдагидек таомланиш учун дастурхонга ўтирди. Аёл фақир эди. Шу сабабли дастурхонда бир бурда нон ва сарёғга ўхшаш нарса бор эди. Тановул қилишни бошлади. Тасодифан эшик таққилаб, бир одам садақа сўраб келди. Аёл тановул қилиш учун оғзига солмоқчи бўлган нонни дархол қайтарди ва сўровчига бериб юборди. Ўша кеча оч ҳолатда тонг оттирди. Вақтлар ўтиб, фарзанд сафардан келди. Одатдагидек фарзанд сафар таассуротларини онасига айта бошлади. Сафар мобайнида уни жуда ҳам таъсирлантирган бир воқеъани онасига қуйидагича сўзлаб берди: “Йўлда кетаётган эдим. Олдимдан бир шер чиқиб қолди. Бир ўзим қолиб кетгандим. Ундан қочишга ҳаракат қилдим. Аммо қоча олмадим ва шер тагида қолиб кетдим. У бошимни ғажишга шайланиб турган эди, умидимни узгандим. Тасодифан оппоқ кийим кийган бир киши олдимда пайдо бўлди ва мени шер чангалидан халос қилди. Халос қилгач, менга қарата: “Бир луқмага бир луқма!”, деди. Мен унинг бу сўзидан нимани мақсад қилганини англамадим”.
Аёл воқеани эшитар экан, ушбу воқеа қачон содир бўлганини сўради. Фарзанд воқеа содир бўлган вақтни айтди. Маълум бўлдики, бу воқеа аёл тановул қилиш учун ҳозирлаган таомини оғзига солиш арафасида турганида бир сўровчи келиб қолди. Аёл ушбу таомни танаввул қилмасдан сўровчига бериб юборган вақтда содир бўлган эди. Аллоҳ таоло аёлнинг холис садақаси сабабли фарзандини шер оғзидан халос қилди.
Хулоса: Баъзан биз арзимас, деб ўйлаган садақа, эҳсонимиз яқинларимизнинг ҳаётни сақлаб қолишга сабаб бўлиши мумкин!
Шайх Али Тантовий