Коронавирус ва ўлим ўртасидаги “кўприк” аниқланди
Коронавирус инфекциясидан ўлим хавфини оширадиган муҳим омиллардан бири қондаги қанд – гипергликемиядир. Хитойлик олимларнинг бу борадаги тадқиқотлари “Диабетология” журналида чоп этилди.
Олимлар шуни аниқладиларки, илгари қандли диабет касаллиги ташхиси қўйилмаган коронавирус инфекцияси бўлган беморларда қондаги глюкоза ва ўлим даражаси ўртасида боғлиқлик бор. Яъни қонда қанд миқдори кўпроқ бўлса, бу коронавирусга чалинган бемор учун хавф туғдиради.