Бақлажон ва қиймадан тайёрланадиган пишлоқ қайлали лазанья рецепти
Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- бақлажон — 2 дона;
- таъбга кўра туз;
- мол гўшт қиймаси — 900 гр;
- ўсимлик ёғи — 2-3 ош қошиқ;
- помидордан эзиб тайёрланган томат — 800 гр;
- сув — 120 мл;
- таъбга кўра қуритилган саримсоқпиёз;
- тухум — 2 дона;
- пишлоқ (моцарелла) — 200 гр.
Тайёрланиш жараёни:
- Бақлажонларни 6 см қалинликда думалоқ шаклда кесиб олинг, тузланг.
- Ўсимлик ёғи солинган товада қиймани тилларанг тусга киргунича қовуриб олинг.
- Помидор томати, саримсоқ, туз, сув қўшинг, 8-10 дақиқа давомида пиширинг.
- 200 даража қизиган печда бақлажонларни 20 дақиқага қўйинг.
- Печга қўйиб пиширишга мўлжалланган чуқурроқ идишга бақлажонларни теринг, устидан тухум чақинг.
- Қиймали аралашмани солинг ва устидан қирғичдан чиқарилган пишлоқ сепинг.
- Идиш устини зарли қандолат қоғозига ўранг ва 180 даража қизиган печга 30 дақиқага қўйинг.
- 15 дақиқадан кейин зарли қоғозни олиб ташланг.
- Таомни кўкатлар билан безаб, дастурхонга тортинг.
Ёқимли иштаҳа!
Узум уз!