Мақолалар

Бир хато оқибати ёхуд аё-София можароси

Чоп этилди Iyul 15, 2020 Бир хато оқибати ёхуд аё-София можаросиda fikr bildirishni o'chirish

Бир замонлар Шарқий Рим империясидаги энг йирик ибодатхона бўлган Авлиё София 537 йилда барпо этилган. Усмонийларнинг ёш ҳукмдори Султон Муҳаммад 1453 йилда Истанбулни фатҳ қилгач, мазкур черков масжидга айлантирилди. Шу тариқа аё-София Истанбул фатҳининг рамзи бўлиб келди.

Константинополни мусулмонлар фатҳ этиб Европа ҳудудига чуқурроқ кириб бораверганидан кейин Рим Папаси дунё насронийларига мурожаат қилиб, уларни навбатдаги салиб юришига даъват қилади. Бироқ ўша вақтда мусулмонлардан мағлубиятга учрайвериб юрак олдириб қўйган Ғарбий оврупаликлар бу даъватга жавоб берадиган аҳволда эмас эди. Яна улар католик бўлгани учун православларнинг юрти қўлдан кетгани уларни унчалик ташвишлантирмайди ҳам. Қолаверса, Византия империяси 1000 йилга яқин вақт ҳукм суриб келган ва унинг  пойтахти Константинополь фақат бир мартагина – 1204 йилда салибчиларнинг тўртинчи юриши даврида ишғол қилинган эди. Ўшанда католиклар православларни беаёв қирғин қилган, ақлга сиғмас даражада ваҳшийликлар  кўрсатган эди. Византияликлар мамлакати пойтахтини 1261 йил озод қилгандилар.

Константинополни қайтариб олишга ҳаммадан кўп руслар ҳаракат қилди ва жангларни Иккинчи жаҳон урушигача ошкора давом эттирди… Лекин қарийб беш юз йил давомида аё-Софияда беш маҳал намоз ўқилиб турди ва ғанимларда ҳам беш юз йиллик кўникма ҳосил бўлди: аё-София – масжид. Демак, у ерда намоз ўқилиши мутлақо табиий ҳол.

Бироқ Грециядаги Салоники шаҳрида албан яҳудийси оиласида туғилган Мустафо Камол Отатурк Туркиянинг биринчи президенти  бўлганидан кейин, унинг кўрсатмаси билан 1934 йилда  аё-София масжиддан музейга айлантирилди ва шу асосда 86 йил музей бўлиб турди.

Лекин Туркия Давлат Кенгаши қарорида таъкидланишича, аё-София масжид сифатида вақф қилинган ва у бошқа мақсадда ишлатилиши мумкин эмас. Шу қарор асосида аё-София музейдан яна масжидга айланди.

Отатуркнинг аё-Софияни музейга айлантириб бергани, аммо унинг 86 йилдан кейин яна масжидга айланиб қолгани “мукофот”ига Греция ҳукумати унинг Салоникида ҳозиргача сақланиб қолган уйини тортиб олмоқчи. Уй ҳозирда Туркия консуллик мажмуасининг таркибий қисми ҳисобланади. Греция ҳукумати Отатуркнинг уйини Туркия консуллигидан тортиб олиб, уни юнон геноциди хотирасига бағишлаган музей қилмоқчи.

Аё-Софиянинг масжидга айланганидан норозилик билдирганлар руйхатига қаранг: ЮНЕСКО,  Бутунжаҳон черковлар кенгаши, АвстрияГерманияГрецияКипрАҚШКонстантинопольҚуддус, Рус,Эллада, Украина православ черковлари,  Германиядаги  Евангел ва Авлиё Престол ибодатхоналари Эрдўғандан аё-София борасидаги қарорини кўриб чиқишни талаб қилган.

Ана биргина хатонинг оқибати. Агар ўшанда Отатурк масжидни музейга айлантирмаганида ҳеч гап бўлмас эди. Бугун эса Туркия раҳбарияти буларнинг ҳар биридан мамлакат ички ишларига аралашмасликни сўрашга мажбур бўлмоқда.

Шуни унутмаслик керакки, Туркиянинг пойтахти Анқара бўлгани билан маркази – Истанбул. Истанбулнинг маркази эса аё-София. Аё-Софиянинг масжидга айланиши Туркиянинг ҳеч кимга ҳисобот бермаслиги исботидир.

Дамин ЖУМАҚУЛ