Товуқ гўштидан оғизда эрийдиган таом пиширамиз
Товуқ гўштига пишлоқ ва майонез қўшилганда янада мазали туйилади.
Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:
- пиёз — 1 дона;
- товуқ филеси — 2 дона;
- булғори қалампири — 1 дона;
- сабзи — 1 дона;
- помидор — 2 дона;
- пишлоқ пишлоқ — 150 гр;
- таъбга кўра майонез;
- таъбга кўра ўсимлик ёғи;
- таъбга кўра туз, мурч;
- кўкатлар.
Тайёрланиш жараёни:
- Ўсимлик ёғи солинган товага қирғичдан ўтказилган сабзи ва ярим думалоқ тўғралган пиёзни солиб қовуринг.
- Булғори қалампири ва помидорни сомонча шаклида тўғранг.
- Пишлоқни қирғичдан чиқаринг.
- Филени икки йирик бўлакка бўлинг, болғача билан уриб, юпқа ҳолатга келтиринг.
- Туз сепинг ва унга булғанг.
- Ўсимлик ёғига солиб қовуриб олинг.
- Қовурилган товуқни печга мўлжалланган идишга солиб, устига пиёз ва сабзини теринг, устидан булғори қалампири, помидор солинг, майонез суртинг ва устига пишлоқ сепинг.
- 50 мл бульон қўшиб, 200 даража қизиган печга 20 дақиқага қўйинг.
- Гарнир сифатида сабзавотлардан фойдаланиш тавсия қилинади.
- Ёқимли иштаҳа!
Узум уз!