Cиз келишингиз керак
Уламоларнинг ҳаёти авомдан ажралиб туриши керак.
Ҳазрати Мавлоно Абулҳасан Али Надавий раҳматуллоҳ алайҳ айтадилар:
“Бизнинг ҳаётимиз авомнинг ҳаётидан ажралиб турсин. Улар ўз кўзлари ила кўрсинларки, уламолар дунё талабгори эмаслар. Уларнинг наздида мол-давлат асос (меъёр) эмас.
Бизнинг ишимиз батамом Аллоҳ учун бўлсин. Худди салафларимиз йўли бўлгани каби. Токи, уламоларимизда бу ахлоқий хусусият бўлмагунича, ийсор бўлмагунича, уларнинг шахсияти таъсирли ва эҳтиромга лойиқ бўлмагунича, қалб ва ақлда диннинг чуқур таъсири ва виқори бўлмагунича, уларнинг виқори бор-йўғи “бу мадраса бунчалик каттадир, анави мадраса бунчалик каттадир, у ерда шунча талаба ўқийди, у ернинг анжуманлари муваффақиятли бўлади” дейилишдан нарига ўтмайди. Уларнинг виқори ўзлари намуна бўлишлари ила тикланади. Қачонки, авом халқ, бу нарса шундайки, жон фидо қилиб юборилса, лекин уламолар унга қўл теккизишни гуноҳ деб биладилар. Уни хаёлларига ҳам келтирмайдилар. Биз мол-давлатни энг катта нарса деб билдик. Уламолар наздида эса мол-давлатнинг бирор ҳақиқати йўқ деб кўрганларида, уламоларнинг виқори тикланади.
Ҳакимул уммат, Ҳазрати Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ бир амалдорга жавоб берган эдилар. У амалдор: “Сиз мен билан учрашиб кетинг” дея айттириб юборди. Ҳазрат у амалдорга: “Сизда бор бўлган нарса мол-давлат менда зарурат миқдорича бор. Лекин, менда бор бўлган нарса сизда зарурат миқдорича ҳам йўқ. Шунинг учун сиз келишингиз керак. Мени боришимга зарурат йўқ” дея айттириб юбордилар.
“Туҳфатул-аимма” (Имомларга тухфа) китобидан, 77-бет. Абдулқайюм Комил таржимаси