Коронавирус ҳақида қўрқинчли прогноз айтилди
Бир неча йиллар давомида коронавируснинг бир нечта тўлқини сайёрани қамраб олади. Бу ҳақда Британия ҳукуматининг бош илмий маслаҳатчиси Патрик Валланс маълум қилди, деб хабар беради ББC.
Олимнинг сўзларига кўра, бу қишда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари сонининг кўпайиши “жуда катта” эҳтимоли бор.
Aввалроқ, юқумли касалликлар бўйича россиялик мутахассис, Сеченов университети профессори Владимир Чуланов касалликнинг янги тўлқини аввалгисидан заифроқ бўлади, дея таъкидлаганди. “Бу ҳар доим нафас олиш йўллари инфекциясининг тарқалишига олиб келади, аммо биз биринчи тўлқинда бўлгани каби қийинчиликка дуч келмаймиз”, – деган эди Чуланов.
Ҳозирги кунда Буюк Британияда, Германияда ва AҚШда коронавирус вакцинасини синаб кўриш жараёни давом этмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда 14 миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касалланган, 600 мингдан ортиқ одам вафот этган.