ЖССТ коронавируснинг келиб чиқишини ўрганиш учун Хитойга экспертларни юборади
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти коронавируснинг келиб чиқишини аниқлаш учун Хитойга юбориладиган халқаро экспертлардан иборат гуруҳни шакллантирмоқда, лекин бу миссия июль ойидан кейин амалга оширилади, дея хабар берган ЖССТнинг фавқулодда ҳолатлар дастури раҳбари Майк Раян.
ЖССТнинг икки нафар эксперти бир ҳафта олдин Хитойга етиб борган бўлиб, улар ҳозирда бошқа мутахассислар келишига тайёргарлик кўришмоқда.
“Биз бутун дунёдаги мутахассислар билан Хитойга янги миссия юборишда гуруҳ тузиш учун алоқада бўлмоқдамиз. Сафаримиз халқаро миқёсда бўлишини ҳисобга олсак, бундай жамоани шакллантириш осон иш эмас” деди Майк Раян
Унинг сўзалрига кўра, ЖССТнинг фавқулодда ҳолатлар дастури Хитой расмийлари билан ҳозиргача олиб борилган ҳамкорликдан “жуда мамнун” бўлган.
Айни пайтда, Раяннинг сўзларига кўра, ЖССТ экспертлари хитойлик ҳамкасблари билан қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқмоқда.
Гуруҳнинг асосини зоологлар ва эпидемиологлар ташкил этади, уларнинг вазифаси вирусни юқтирган ҳайвондан одамга қандай юқишини аниқлашдир.