Мақолалар

Аксириш

Чоп этилди Iyul 20, 2020 Аксиришda fikr bildirishni o'chirish

Ҳинд олимларидан профессор Насруллоҳ Хон ҳазратлари айтадилар: “Бир Англиялик доктор мусулмонларнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Бирор мусулмон аксирса ва Алҳамдулиллаҳ деса, унинг ёнида ўтирган мусулмон Ярҳамукаллоҳ  десин, аксирган эса яна жавобда,  «Йаҳдикумуллоҳ» десин деган ҳадиси шарифларини ўқиб, ўйлаб қолди:

«Бир оддийгина иш учун шунча дуо ўқишнинг сабаби нима?» У тадқиқот олиб борди ва шу нарса маълум бўлдики, шунча дуо ўқиш ортиқча, беҳуда иш эмас, балки Аллоҳ таолога шукрдир. Чунки тадқиқотдан шу нарса юзага келдики, баъзан инсон миясининг қон томирида ҳаво туриб қолади.

Аллоҳ таоло уни чиқариб юбориш учун бир босимни жорий қилган. Шундай қилиб, аксириш босими орқали, ўша ҳаво бурун йўлидан ташқарига чиқиб кетади. Агар ҳаво чиқмай, туриб қолса, инсон фалаж (шол) бўлиб қолиш хавфи бўлади. Шунинг учун аксирган инсон «Алҳамдулиллаҳ» дейиши, Аллоҳ таолога бу неъмат учун шукр қилиши керакдир.

“Бугунги сабоқ” китобидан