Россия армияси Озарбайжон яқинида ядро миномётларини жойлаштира бошлади
“Российская газета” ахборот газетаси Россия мудофаа бошқармаси вакилларининг маълумотларига таяниб, Ингушетияда катта қувватли артиллерия бўлинмалари жойлаштирилганини хабар берди. Хусусан, улар 240 мм.лик «Тюльпан» ва 203 мм.лик “Малка” ўзиюрар атом миномётларидир. Уларнинг асосий хусусияти тактик ядро артиллерия ўқ-дориларидан фойдаланиш қобилиятидир.
“Амалиёт режасига кўра, бир нечта “Ураган” ракета тизимлари ва “Смерч” бўлинмалари бир вақтнинг ўзида юқори қувватли артиллерия мосламалари ёрдамида, шу жумладан 240 мм ўзиюрар миномётлар ва 203 ммли ўзиюрар қурол “Малка” билан бирга зарба беришга қодир” – деб ёзади газета.
«Тюльпан» ўзиюрар миномётлари душман кучларига 20 километр масофадан туриб, 2 килотонна оғирликдаги ядровий ўқ-дориларни ишлатиб, жуда кучли зарба бера олади ва жуда катта майдондаги душманнинг позициясини уриш имкониятига эга. Шуниси эътиборга лойиқки, Россия атом артиллериясини Озарбайжондан атиги 180 километр нарида жойлашган Ингушетия ҳудудида жойлаштирди ва Озарбайжондан фарқли ўлароқ, ОДКБ аъзоси бўлган Арманистоннинг бу мамлакат билан тўқнашуви фонида жуда ғайриоддий кўринади.
Аввалроқ, Россия ҳарбий кучлари Шимолий Кавказдаги ҳарбий машқлар Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги можарога алоқадор деган фикрларни рад этган эди.