Ошиқу орифлар. ҲАЛОЛ ВА ҲАРОМ ОРАСИ
Саййид ибн Мусаййиб раҳматуллоҳи алайҳ Маккада ўтирган эдилар, бир одам келди ва:
– Ичида ҳаром бўлмаган ҳалолнинг ва ичида ҳалол бўлмаган буткул ҳаромнинг нима эканини менга айтиб беринг, – деди.
У зот бундай жавоб бердилар:
– Аллоҳни зикр этмоқ – ичида ҳароми бўлмаган ҳалол, Ундан бошқасини зикр этмоқ эса ичида ҳалоли бўлмаган ҳаромдир. Зотан, Уни зикр этишда қутулиш, Ундан бошқасини зикр этишда маҳв бўлиш бордир.
“Пул емас ота” жоме масжиди имом-хатиби Музаффархон АЪЗАМ тайёрлади.