Гонконг аҳолиси 2021 йилдан бошлаб Британия фуқаролигини олишлари мумкин
ХХРдан чиқишни истаган барча Гонконг аҳолиси Буюк Британияда ишлаш учун рухсат олиш дастурида иштирок этишлари мумкин ва кейинчалик 2021 йил январидан қироллик фуқаролигини олишади, дея хабар беради “Associated Pres” Британия ТИВ баёнотига таяниб.
“Бугунги эълон Буюк Британия ўз сўзида турганлигини намойиш қилмоқда: биз Гонконг халқидан юз ўгирмаймиз ва ўз тарихий жавобгарлигимиздан кечмаймиз”, дейди ташқи ишлар вазири Доминик Рааб.
Ҳукумат қарорига кўра, Британиянинг чет эл паспортига эга бўлган барча Гонконг аҳолиси, шунингдек уларнинг қариндошлари қиролликда олти ой визасиз қолишлари мумкин. Агар улар иш топсалар, мамлакатда 5 йил яшашлари мумкин. Шундан сўнг, улар Британия фуқаролигини олишни кутишлари керак бўлади.
“Уларнинг барчаси Буюк Британиянинг меҳнат бозорига иш ҳақи чекловисиз киришлари мумкин”, дейилади агентликда.
Бундай чоралар Лондон томонидан Пекиннинг минтақавий автономияга оид Британия-Хитой келишувларини бузган Гонконг миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонунига жавобан қабул қилинди.