Интернет луғати. MAIL SERVER
Mail server – почтовый сервер – фойдаланувчининг электрон почтасидаги хабарларни қабул қилади, узатади ҳамда уларнинг йўналишларини таъмин этади. Почта серверини ташкил этиш компьютерга махсус дастури таъминотни ўрнатишни талаб қилади. Масалан, Mdaemon (MDaemon Email Server бу – Microsoft Windows учун гуруҳли дастурий почта сервери дастури, биринчи марта 1996 йилда Alt-N Technologies томонидан ишлаб чиқарилган). Электрон почта интернет орқали мулоқотнинг самарали воситаларидан саналади.