Хитойда коронавирус тарқалишига Россия айбдорми? Аниқлик киритилди
Хитойнинг Ляонин провинцияси расмийлари Россиядан коронавирус билан касалланган денгиз маҳсулотлари етказиб берилгани ҳақидаги янгиликларга изоҳ берди. Бу ҳақда ТAСС хабар бермоқда.
Хитой расмийларига кўра, Россиядан олиб келинган маҳсулотларда коронавирус инфекциясининг излари топилмаган. Далян шаҳрида жойлашган Хитойнинг импорт қилувчи компанияси омборларида юқтириш ҳолатлари кузатилмаган. Ушбу ҳафтада Ляонин провинциясида вируснинг маҳаллий тарқалиши ҳақида хабар берилиб, бу борада турли миш-мишлар тарқалди.
Aввалроқ, Хитой Пекиндаги бозорлардан бирида топилган янги коронавирус ҳақидаги маълумотларни расман эълон қилганди. ХХР вируснинг геномига оид мавжуд маълумотларни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига топширди. Мамлакатдаги Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази ҳам бозорда эпидемиологик вазият ҳақида маълумот берди.
15 июнь куни Пекиндаги Хинфади улгуржи бозорида топилган янги коронавирус Ухандагига қараганда кўпроқ юқумли эканлиги маълум бўлди. Бозор менежерининг таъкидлашича, коронавирус лососни кесиш учун ишлатиладиган тахтадан топилган. Кейинчалик маълум бўлишича, вирус балиқлар орқали коронавирус тарқалишининг янги йўналиши қайд қилинган «Цзиншэнь» денгиз маҳсулотлари ёпиқ бозорига “олиб келинган”.