ҚУРБОНЛИК МАЪЛУМОТХОНАСИ
Арафа – Рамазон ёки Қурбон ҳайитидан аввалги кун.
Аркон – шариатда бирор ҳукмнинг асоси, рукни.
Ақиқа – фарзанд туғилганда, шукрона сифатида унга атаб Аллоҳ таоло учун жонлиқ сўйиш.
Жазаъ – олти ойлик қўй ёки эчки.
Забҳ – туядан бошқа барча ҳайвонларни сўйиш.
Зуҳо – чошгоҳ. Қурбонлик ҳайитига ҳам “Зуҳо” дейилади.
Мудобара – қулоғининг учи кесилган ҳайвон.
Мусинна – туядан беш ёшли, қорамолдан икки ёшли, қўй-эчкидан бир ёшли бўлган ҳайвон.
Муқобала – қулоғининг бир томони кесилган ҳайвон.
Назр – аташ, назр қилиш.
Наҳр – туяни сўйиш. Яъни ҳайвоннинг тўшига уриб йиқитиб, кейин уни бўғизлаш тушунилади.
Нисоб – қурбонлик қилишга қодир киши. Яъни, асл ҳожатидан ташқари 20 мисқол (84 грамм) тиллага ёки 200 дирҳам (640 грамм) кумушга ёхуд шу миқдордаги маблағга эга киши.
Раъй – фикр.
Саний – бир ёшли қўй ва эчкига, икки ёшли молга ва беш ёшли туя.
Тарвия – Ёлғон арафа куни, яъни арафадан аввалги кун. Бу кун шак куни бўлгани учун шундай номланган.
Ташриқ такбири – Арафа куни бомдод намозидан бошлаб байрамнинг тўртинчи куни аср намозигача ҳар фарз намози ортидан айтиладиган такбир.
Харқо – қулоғи эн солиш учун йиртилган ҳайвон.
Шарқо – қулоғи йиртилган ҳайвон.
Қурбонлик – луғавий маъноси: “яқинлик”, “қурбат ҳосил қилиш” маъноларини англатади. Қурбонлик билан Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш, яъни яқинлашиш тушунилади. Истилоҳий маъноси: Аллоҳ розилиги учун ибодат нияти ила муайян кунларда, жинс, ёш ва васфларини динимиз белгилаб берган ҳайвонлардан бирини сўйишдир.
Узҳия – Қурбон ҳайити кунлари чошгоҳ пайти сўйиладиган жонлиқ.
Ҳадй – Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш мақсадида ёхуд ҳаж пайти ман этилган амалларни қилиб қўйгани туфайли каффорат тарзида сўйиладиган қурбонлик.
Толибжон НИЗОМнинг
“Қурбонлик рисоласи”дан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.
Нашриётдан харид нархи 6000 сўм
