Хом гапга пишиқ жавоб. СИЗ – ҚИРОЛИЧАМСИЗ МЕНИНГ!
Англиялик бир киши Исломдаги айрим ҳолатлардан норози бўлиб шайхнинг ҳузурига мунозара учун бориб,
– Сизлар нега аёлларингизнинг қўлидан ўпгани қўймайсизлар? – деб сўрабди.
Шайх хотиржам ҳолатда, сўровчига назар солиб, унга ҳам бир савол берибди:
– Сизлар қироличангизнинг қўлидан ҳаммаларингиз ўпаверасизларми?
– Йўқ. Қироличанинг қўлидан фақат маълум бир мансабдаги кишилар ўпиши мумкин.
– Бизда ҳам худди шундай. Муслима аёлларнинг ҳар бири – қиролича. Уларнинг қўлидан фақат маҳрамлари ўпиши мумкин, – деб жавоб берибди шайх.
Биринчи саволга жавоб қаршисида пусиб қолган инглиз кейинги саволга ўтибди:
– Сизлар нега аёлларни рўмол ўрашга буюрасизлар?
Шайх қўлига иккита қоғозга ўралган ширинликни олибди-да бирининг қоғозини очиб, бирисини очмай ерга ташлабди ва
– Қайси бирини оласиз? – деб сўрабди.
– Қоғозга ўралганини, – деб жавоб қилибди мунозарачи.
– Биз ҳам ўранганини оламиз, – деб шайх баҳсга якун ясабди.
- Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф тайёрлади.