Аёллар

АЁЛ…

Чоп этилди Iyul 27, 2020 АЁЛ…da fikr bildirishni o'chirish

  • Аёл қизлигида ота-онасига жаннат учун эшик бўлади
  • Далил:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар:

Кимнинг учта қизи ёки опа-синглиси бўлса, уларга яхшилик қилса албатта жаннатга киради! (Термизий ривояти).

 

  • Аёл турмушга чиққанида эрининг динини комил қилади.
  • Далил:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар:

– Банда уйланса динининг ярмини комил қилибди. Қолган ярмида Аллоҳдан тақвода бўлсин! (Байҳақий ривояти).

 

  • Аёл она бўлганида жаннат унинг оёғи остида бўлади.
  • Далил:

Муовия ибн Жаммоаҳ   Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ғазотга чиқиш учун изн сўради. Шунда у зот:

Онанг борми? – дедилар. У:

– Ҳа, – деган эди:

Бориб онанга қара, жаннат унинг оёғи остида! – дедилар (Насоий ривояти).