Мақолалар

Яқийн (Давоми, боши ўтган сонда)

Чоп этилди Iyul 27, 2020 Яқийн (Давоми, боши ўтган сонда)da fikr bildirishni o'chirish

Нафс ва унинг риёзати ҳақидаги сўзимизни тугал қилишни хоҳладик ва шунинг учун нафс риёзати зикрига қайтамиз. Кўрмайсанми, лочин қандай қилиб одамзоддан баланд тоғларга қочар эди. Қачонки уни одамзод тарбия қилгач, бу тарбия доимий бўлгач, унда эгаси билан унсу улфат ҳосил бўлди. Бу тарбия унга таъсир этди. У эгаси билан бўлишга одатланиб, қочмайдиган бўлди. Ўз истагига кўра учишни тарк қилди. Эгаси билан хотиржам бўлди. Ҳатто эгаси уни учишга ундаса учади, ов қилади ва ўз овини емасдан, уни эгаси учун ушлаб туради. Булар унинг хожаси раъйига мувофиқ амал қилган ҳолдаги ишларидир. Агар уни учиб турган жойидан чақирса ҳам зудлик билан қайтади. У эгаси хоҳишини ўз нафси ҳавосига мувофиқ бўлишдан устун қўйди. Унинг ови бароридан келиши учун ўлжа сари тик чизиқ бўйлаб шўнғиди.

Буни кўрган мўминга ҳатто ҳайвон билан мумкин бўлган бу жараённи ўз нафсидан ўтказиб юборганидан, унинг “қуш (нафс)и” уни эшитувчироқ ва ўзига итоаткорроқ бўлиши ва унинг раъйига мувофиқ амал қилиши ва мўмин банда Парвардигорига Унинг насиҳатини тутиши ҳайвоннинг эгасига мувофиқ бўлишидан кўра кўпроқ лозимлигидан ғамдан, ибратдан ва афсусдан ўлиши – қаттиқ надомат чекиши ҳақли бўлмайдими? Кўрмайсанми, ўзи хоҳлаган вақтида ўтлашга одатланган ўша қиймати оз, паст, қабиҳ бир жонивор бошқа жониворлардан ажратиб олинади ва қўлга ўргатувчи уни эгар ва тизгинни қабул қилишга қандай ўргатади? Унга қандай одоб беради. Ҳатто уни миниб, сайр қилади. Кўприклардан ўтиш борасида ҳам унга қандай одоб беради? Ҳалқалардан ўтиш жойларида эгаси улардан ўтишини хоҳлаганида, у бу жойларга етиб келганида қўрқмайди. Бу ҳаракат
вақтида эгасини эшитиш учун қулоқларини динг қилади. Жилови ўзгармаган ҳолда ўнгга ва чапга эгилади. Агар кўприкни топмаса, жиловини қўйиб юборади ва у жонивор ўзини хавф-хатарга қўйиб, нариги томонга сакрайди. Агар унга ҳалқалар дуч келса, қўрқмайди ва сайрини тўхтатмайди. Подшоҳ учун мос ҳолда юради. Агар у нархланса, қадрланган ҳолда, динорларга баҳоланади, дирҳамларга эмас. У иззатланади ва матоларга ўралади ҳамда емиши ҳам тоза қилинади. Подшоҳнинг қарамоғида сақланади. У шу даражага етиб келди ва ундан бошқа машаққатли ишлар, оғир меҳнатлар ва юкларнинг оғирлигини кўтариш соқит бўлди. Унинг елкаси булардан ва чарчоқ машаққатидан халос бўлди.
Албатта, бу ҳайвон ҳавосини тарк қилди. Унинг ўй-хаёллари, фикри нафсидан тепароққа кўтарила олди.

Агар хаёлига ҳавойи нарсалар келса ҳам, уларга парво қилмади. Агар нафси чарчатилса ҳам, буни малол олмади. Агар унинг минувчиси югуриш ва сакрашни
лозим кўрса, ўзидан исталган нарсани бериш учун ҳеч бир ўжарликсиз, хафаликсиз, сустлик, терслик ва дангасалик қилмасдан бор кучини сарфлади. Хизмат вақтларида ўз одобини тарк қилмади. У бундан олдин подада қаровсиз бўлиб, ўзи хоҳлаган ишни қилиб юрар ва ўзига ўхшаган ҳайвонлар билан қиймати деярли бир эди. Уни подшоҳ ўзига хослаб, емишини яхшилаб, одамларнинг кўзларидан сақлади. Уни ҳурматлаб, машаққат ва оғир меҳнатдан халос этди. У бунга ўзининг ўтлоқлари, ҳавойи хоҳишлари ва фаолиятини тарк қилиши билан етишди. Уни подшоҳ эгаси юклаган қийинчиликни кўтариши ва ўз нафсига қарши ҳаққоний жидду жаҳд қилиши ва уйғоқ қалбли бўлиши
ҳамда қалби билан минувчисига назар қилиши учун ўзига ўхшаганлар орасидан ажратган ҳолда унсу улфатда қилди. Агар хожаси уни риёзат қилдирганида –
ўргатганида унга бўйсунмаганида, унинг сайрини лозим тутмаганида, унинг адаби билан адабланмаганида эди…

Дейлик, уни сайр қилдирганида, сайрда саркашлик қилди, жиловини бурганда, бош тортиб, терслик қилди. Агар жиловни тортса, ўжарлик қилиб, эгасини дуч келган томонига олиб кетди, ундан сайрни хоҳлаган вақтида қувватини сарфлашдан бош тортди, ундан тўхташни хоҳлаган вақтида асовлик қилди ва бошқа бир ўринда эса сайр вақтида ишлатишдан бош тортган қувватини ноўрин ишлатди. Агар унга жилов билан қаҳр қилса, югуришдан тўхтади. У хожаси учун тўхтамади, лекин жиловнинг тўхтатиши ва оғриғидан ва оғзи, тишлари, тили ва тумшуғига ачинганидан тўхтади. Ана ўшандагина мажбуран ҳавосини тарк қилди, сўнг бунга чидай олмасдан бир жойда қарор топмай, айлана бошлади. Чунки у пасткаш нафсини хожасининг итоатига йўналтирмаган эди. Шу билан бирга у ўзи турган жойга бавл ва тезак ташлаб турди. Ўз жойида чўкиб олди. Агар унга халқ рўбарў келса, улардан чўчиб, қочди ва сайрни тарк қилди ва ортда қолган, тушкун ва заволга учраган ҳолда қайтди. Баъзида унинг орқасида қудуқ ёки тик нишаблик бўладики,
ўшанга қулайди ва синиб, ҳалокатга дучор бўлади.

Бу – бир қиймати паст жонивор бўлиб, унда ёмон ахлоқлар бор. У подшоҳ учун яроқли эмас. У фақатгина юк кўтаришга ярайди. Уни доим юк остида турган, бир
сафар ориқ, қоқ суяк, бошқа сафар мағлубу оч ҳолда, унга нисбатан куч ишлатилган, қўполлик қилинган, қийинчиликни кўтариши ва ўз нафсига қарши ҳаққоний жидду жаҳд қилиши ва уйғоқ қалбли бўлиши ҳамда қалби билан минувчисига назар қилиши учун ўзига ўхшаганлар орасидан ажратган ҳолда унсу улфатда қилди.

(Давоми бор)

 

 “Муҳаммад Ҳаким Термизий рисолалари”дан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган. Нашриётдан харид нархи 20000 сўм