Саломатлик

Шамоллашни даволашда бир қатор давлатлар қўллайдиган табиий усул

Чоп этилди Iyul 30, 2020 Шамоллашни даволашда бир қатор давлатлар қўллайдиган табиий усулda fikr bildirishni o'chirish

АҚШда. Ялпиз тиндирмаси, лимон шарбати, асал ва саримсоқдан коктейл: 1 чой қошиқ қуритилган ялпиз устига 200 мл қайноқ сув қуйилади ва 3-5 дақиқа паст оловда ушланади, дамламага 1 чой қошиқ асал аралаштирилади. Саримсоқнинг бита бўлакчаси майда тўғралади, лимоннинг чорак қисми сиқилиб, ялпиз дамламаси ва асалга қўшилиб, барчаси аралаштирилади. Тайёр бўлган коктейлни кечқурун ётиш олдидан ичинг, қарабсизки, эрталаб соғлом бўлиб турасиз.

Англияда. Инглизлар кун давомида камида бешта нордон олма (антонка), шунингдек, мандарин, апельсин, лимон ва грейпфрут сингари цитрус меваларни ҳам истеъмол қилишади. Булар «тирик” аскорбин жавҳарини кўп жамлагани учун тезда соғайишга ёрдам беради. Ёки юқридаги цитрус меваларнинг шарбатидан кун давомида 3-4 пиёла ичилади (меъда шираси кислоталилиги юқори бўлган касалликларда эҳтиёткорлик даркор).

Кореяда. Шамоллаш мавсуми яқинлашаётганини сезган бу халқ қувватни оширишни рағбатлантирувчи занжабилли чой ичишади. Ўзида вирусларга қарши ўнлаб унсурларни мужассам қилган занжабил илдизи бу ҳолатда яхши ёрдам беради. 4 донадан қора мурч ва кардамон, 3 та қалампирмунчоқ, таъбга кўра занжабил ва долчин туюлади ва сирланган идишга 280 мл миқдордаги илиқ сув қуйилади ва зираворлар солинади. Қайнаш жараёнига келтирилиб, 20 дақиқа паст оловда ушланади. Охирида бир чимдим қора чой, озроқ сут ва бир чой қошиқ асал қўшилади. Иссиқроқ ҳолда кичик қултумлардан ичилади.

Русча усул. Руслар пиёз, саримсоқпиёз, маймунжон, қорақарғат, иссиқ сут ва асални истеъмол қилиб, касалликнинг олдини олишади.

Ўзбекистонда. Куз ва қишда доимо топса бўладиган бир нечта помидор қоқиларини ювиб, майдалаб тўғралади ва бир коса қатиққа аралаштирилади. Ярим бош пиёз ҳам майда тўғралиб қўшилади, таъбга кўра туз, янчилган қора мурч қўшилади. 1-2 дона қалампирмунчоқ доналарини қўшса ҳам бўлади. Грипп бошланишида кун давомида 3-4 маҳал ичилади. Вирусга қарши ва танани қувватлантирувчи ушбу восита оғизга ҳам ёқади. Қўшимча иссиқ хўрда, ёғсиз шўрвалар қуритилган шивит ва райҳон баргларидан қўшиб ичилса, терлатиб ғуборни олади. Мурчли чой хам яхши самара беради.

Шамоллаш мавсумида соч ва оёқни ҳўл қилмаслик, оёққа эса зиғир ва пахтадан тикилган пайпоқлар кийиш лозим. Хонани шамоллатиш, исириқ тутатиш, лаванда ва эвкалипт эфир мойларидан аромафанор (аромалампа)да буғлатиш юқоридаги тадбирлар самарасини оширади.

 

«Дори-Дармон» АК матбуот хизмати