Мақолалар

“Бухорийни кутяпман”

Чоп этилди Iyul 30, 2020 “Бухорийни кутяпман”da fikr bildirishni o'chirish

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маккий Журжоний айтади: «Абдулвоҳид ибн Одам Тавовисийнинг шундай деганини эшитдим: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни тушимда кўрдим. Ёнларида саҳобалардан бир жамоа ҳам бор эди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бир жойда турган эканлар. Мен у зотга салом бердим. У зот саломимга алик олдилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, нима учун бу ерда турибсиз?» дедим. У зот алайҳиссалом: «Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийни кутяпман», дедилар. Бир неча кундан сўнг имом Бухорийнинг вафот этгани ҳақида хабар келди. Кейин билсам, у зот айни мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни (тушда) кўрган пайтда вафот этган эканлар».

«Солиҳлар гулшани» китобидан 

islom.uz