АҚШ Германиядан қарийб 12 минг ҳарбий хизматчисини олиб чиқади
АҚШнинг Европадаги қўшинлари штаби Германиядан Бельгияга кўчирилади, деб хабар берди АҚШнинг Европадаги қўшинлари қўмондони ва НАТОнинг Европадаги бирлашган кучлари олий бош қўмондони генерал Тод Уолтер.
“Европа қўшинларини бошқариш штаби ҳозир Штутгартда (Германия) жойлашган. Қатор масалалар ҳал қилингач, у Бельгиянинг Монс шаҳрига кўчирилади”, – деди Уолтерс матбуот анжуманида.
Шунингдек, ушбу матбуот анжуманида Пентагон раҳбари Марк Эспер ҳам иштирок этди. У АҚШ Германиядан 11,9 минг ҳарбий хизматчисини олиб чиқаётгани ҳақида маълум қилди.
«Уларнинг 6,4 минг нафари уйга қайтади, қолганлари НАТОнинг бошқа мамлакатларига, жумладан Бельгия ва Италияга жойлаштирилади», дея таъкидлади Марк Эспер.
Ҳозирда Монсда НАТОнинг Европадаги қўшинлари бирлашган қўмондонлиги жойлашган.