Дунё янгиликлари

Жанубий Корея Шимолий Кореяга коронавирус билан курашиш учун бирлашишни таклиф қилди

Чоп этилди Avgust 1, 2020 Жанубий Корея Шимолий Кореяга коронавирус билан курашиш учун бирлашишни таклиф қилдиda fikr bildirishni o'chirish

Жанубий ва Шимолий Корея бирлашуви вазири Ли Ин Ён коронавирус инфекциясига қарши курашиш учун Сеул Пхенян билан ҳамкорликка тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақда «Ёнхап» агентлиги хабар берди.

Жанубий Кореялик сиёсатчи икки давлат ўртасида жойлашган Кэсон шаҳрида инфекция пайдо бўлишидан хавотирда эканлигини билдирди.

«Ҳаммасидан кўпроқ мен Шимолий Корея аҳолиси саломатлигидан хавотирдаман, инфекция сабабли одамларнинг ҳаёти янада оғирлашиши мумкин», деди вазир.

Ли Ин Ённинг фикрича, Сеул ва Пхенян нафақат Кэсон масаласида, балки Шимолий Кореянинг бошқа нуқтасида ҳам ҳамкорлик қилиши зарур. У COVID-19 билан кураш олиб бориш учун иккала мамлакатнинг бирлашишини таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, 26 июль куни Шимолий Кореяда дастлабки коронавирус инфекциясига чалиниш гумони ҳақида хабар чиқди. Касалланган деб гумон қилинган шахс Жанубий Кореядан Шимолий Кореяга ноқонуний йўл билан кириб келган ва Кэсон шаҳрида бўлган. Айни вақтда у қаттиқ карантинда сақланмоқда, у билан мулоқотда бўлган одамлар аниқланмоқда.