Дунё мамлакатларининг 70 фоизи COVID-19нинг янги тўлқини ҳақида хабар берди
Дунё мамлакатларининг қарийб 70 фоизи COVID-19нинг янги тўлқинига дуч келди.
Бу ҳақда “24kz.ru” хабар берди.
Маълумотларга кўра, айни пайтларда 126 мамлакатда вируснинг кунлик ўсиш кўрсаткичи ошиб бормоқда. Ваҳоланки, май ойида, фақатгина 77 мамлакатда юқтирганлар сони кўпайгани ҳақида хабар берилган эди.
Ҳозирда Европанинг 40 та мамлакати ёки тахминан 80% да коронавируснинг ўсиб бораётган тарқалиш тенденцияси кузатилмоқда.
Осиё ва Океанияда эса бу фоиз деярли 70 ни ташкил қилмоқда.
Ҳукуматлар ўз фуқароларининг ҳаракатланишини чеклашни аллақачон кучайтирган.