Андижонда тест натижалари 10 дақиқада аниқланмоқда
Андижон вилоятида аҳолида коронавирус белгиларини аниқлаш мақсадида тест олиш имкониятлари тобора шаклланиб бормоқда.
— Вилоят санитария-эпидемиология осойишталиги ҳамда ОИТС марказида коронавирусга тест олиниб, таҳлил қилинмоқда, — дейди вилоят СEОМ матбуот хизмати ходими Ферузабону Хўжамбердиева. — Бундан ташқари, вилоятда учта хусусий шифохоналарда ҳам тест олиш ва текшириш ишлар йўлга қўйилди. Вазиятдан келиб чиққан ҳолда тест захираси кундан-кунга ошириб борилмоқда.
Куни кеча вилоятга Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган 10 мингта экспресс-тестлар келтирилиши туфайли тест натижаларини 10 дақиқада аниқланиш имконияти яратилди.
Саминжон ҲУСАНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири