Мақолалар

Мажмуа майдони – янги намозгоҳ

Чоп этилди Avgust 5, 2020 Мажмуа майдони – янги намозгоҳda fikr bildirishni o'chirish

Масжид орқа тарафидан мармар зиналар орқали кенг майдонга тушар экансиз, “Ҳазрати Имом” жомеи меҳроби ташқарига унчалик бўрттириб чиқарилмаганининг ҳикматини тушунгандай бўласиз. Масжиднинг орқасидан бошлаб, “Мўйи Муборак” мадрасасининг орти, олди, ўнг тарафи то “Бароқхон” мадрасасигача чўзилган майдон улкан намозгоҳ кўринишида созланган.
Оёғи тагига қараган киши қулайлик гувоҳи бўлади. Яъни, мажмуанинг шу ҳудудига намоз сафлари тўғри бўлишига мослаб, қатор-қатор жилвирланган ғиштлар жойнамозсифат қилиб тўшаб чиқилган. Бу ерда бемалол йигирма минг, эҳтимол ундан ҳам кўпроқ киши ҳайит намозларини адо этиши мумкин.

 

Усмонхон АЛИМОВнинг “Ҳазрати Имом” мажмуаси китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган. Харид нархи 4600 сўм