Мақолалар

Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) иблисни ушлаганлари

Чоп этилди Avgust 6, 2020 Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) иблисни ушлаганлариda fikr bildirishni o'chirish

Абу Дардо (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади:

«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) намоз ўқиётганларида, уч марта: “Сенинг ёмонлигингдан Аллоҳдан паноҳ сўрайман”, деганларини, кейин яна уч марта: “Сени Аллоҳнинг тамоми лаънати билан лаънатлайман”, деганларини эшитиб қолдик. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) худди бир нарсани олаётгандек қўлларини чўздилар. Намозларини тугатганларидан кейин: “Эй Расулуллоҳ, намоз ўқиётганингизда олдин сиздан эшитмаган гапларни айтганингизни эшитдик ва қўлингизни чўзганингизни кўрдик”, дедик. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳнинг душмани иблис юзимни куйдириш учун олов билан келди. Шунда мен уч марта: “Сенинг ёмонлигингдан Аллоҳдан паноҳ сўрайман”, дедим. Кейин яна уч марта: “Сени Аллоҳнинг тамоми лаънати билан лаънатлайман”, дедим. Сўнг уни ушлаб олишни хоҳладим. Аллоҳга қасам, агар биродарим Сулаймоннинг дуолари бўлмаганида, албатта, маҳкам боғлаб қўйган бўлардим, уни Мадина аҳлининг фарзандлари ўйнашар эди”, дедилар»[1].

Усмонхон АЛИМОВнинг

“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган

 

[1] Имом Муслим ривояти, “Масжидлар китоби”, “Шайтонни лаънатлашнинг жоизлиги” боби (1/95).